Telegram Group Search
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов ташаббуси билан халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида «Маҳаллий пудрат ташкилотларнинг кенг иштирокини таъминлаш» мавзусида Автомобиль йўллари қўмитасида 150 дан ортиқ Республикада юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий пудратчиларни жалб қилган ҳолда амалий–ўқув семинари ўтказилди.

Ҳозирда,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-157 ва 158-сонли қарорларига асосан, автомобиль йўлларини қуриш ва йўл–транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун Осиё ва Ислом тараққиёт банклари ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт ва бошқа жамғармалар томонидан ажратилган маблағлар юзасидан тендер савдоларига маҳаллий пудратчилар иштирок этиши йўлга қўйилган бўлса-да, айрим пудратчиларда халқаро молия институтлари иштирокида лойиҳалар доирасида тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Шунга кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,  Инвестициялар, Cаноат ва савдо вазирлиги, Осиё тараққиёт ва Жаҳон банклари ҳамда бошқа мутасадди масъул ходимлар иштирокида рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш мақсадида, маҳаллий пудратчиларга йўл қурилиш соҳасида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилиб, Транспорт прокуратураси томонидан бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиши белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари О.А.Хамроев раҳбарлигида “Темирйўлинфратузилма” АЖ Қўқон минтақавий темир йўл узели мажлислар залида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашувда, тадбиркорларга кўрсатилаётган темирйўл хизматлари сифатини янада яхшилаш, бу борадаги ишларни рақамлаштириш, юк вагонларини ўз манзилларига қисқа муддатларда етказиш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, мавжуд муаммолар ҳақида суҳбат ўтказилиб, саволларга жавоблар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги “1 - сон Энергомонтаж поезди” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи, хусусан контакт тармоқларини қуриш, электр таъминот тармоқларини капитал таъмирлаш ҳамда темир йўлларни электрлаштириш, қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш жараёнлари ўрганилди.

Ўрганишда мутасаддиларга амалга оширилаётган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари О.А.Хамроев Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан танишилди.

Хусусан, ТХТБ томонидан жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиш “E-material” электрон тизимига ўз вақтида киритиб бориш, Тергов гуруҳи терговчилари иш юритувида бўлган жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув ҳужжатлари юзасидан кўрсатмалар бериб, бу борада жиноят-процессуал қонун талабларига қатъий амал қилиниши, тергов процесси иштирокчилари билан хушмуомалада бўлиши ҳақида фикрлар билдирди.

Шунингдек, бошқарма томонидан фош этилмаган жиноят ишлари бўйича айбдор шахслар доирасини аниқлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Қарши локомотив депо филиали ҳамда Қарши вагон депо филиалида амалга оширилган ишлар, депо ходимларига яратилган шароитлар, соҳани модернизациялаш ҳамда ходимларнинг иш фаолиятини яхшилашда замонавий ахборот коммуникация технологиялари жорий этилганлиги, барча жараёнларни автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш юзасидан ишлар самараси соҳа вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари депо ҳудудида темир йўлнинг рақамлаштириш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида “Инновацион марказ” фаолиятидан келиб чиқиб, депо раҳбариятига алоҳида рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармасида юзага келаётган муаммолар ҳамда ечимини кутаётган бир қатор масалалар бўйича тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
2024/06/25 21:06:05
Back to Top
HTML Embed Code: